ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Киев режими Украина Қуролли кучлари ва Азов* миллатчилари ёрдамида Приднестровьега қарши қуролли провокация тайёрламоқда, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги ўзининг Телеграм-каналида.
"Мавжуд маълумотларга кўра, яқин вақтларда Киев режими Приднестровье Молдавия Республикасига қарши қуролли провокацияни тайёрламоқда, бу Украина қуролли кучлари бўлинмалари томонидан, шу жумладан "Азов"* миллатчи тузилмаси иштирокида амалга оширилади”, - дейилган хабарда.
ПМРга бостириб кириш учун баҳона сифатида Киев “Россия қўшинларининг ҳужуми”ни уюштиришни режалаштирмоқда. Бунинг учун диверсантлар Россия Қуролли кучлари формасини кийиб олади.
Россия Мудофаа вазирлиги Украина ва ПМР ўртасидаги чегарадаги вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини ва “вазиятдаги ҳар қандай ўзгаришларга жавоб беришга тайёрлигини” таъкидлади.
* Россияда тақиқланган террористик ташкилот