Ички ишлар вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Тайинловга қадар Шавкат Раҳмонов Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Президент қарори билан полковник Шавкат Наврузович Раҳмонов Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Шавкат Раҳмонов Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Аввалроқ Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси лавозимига сайланганди.