Эрон спорт вазирининг маслаҳатчиси вертолёт ҳалокатида вафот этди

Эрон спорт вазирининг маслаҳатчиси Аҳмадий мамлакат жанубида вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Эрон спорт вазирининг маслаҳатчиси Эсмоил Аҳмадий мамлакат жанубида вертолёт ҳалокатида олган жароҳатларидан сўнг вафот этди, дея хабар берди РИА Новости.
Аввалроқ Эрон оммавий ахборот воситалари спорт вазири Ҳамид Сажжодий бўлган вертолёт Бафт шаҳридаги спорт мажмуаси яқинига қўнаётганда ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берилган эди.

“Афсуски, якуний ўрганишдан сўнг ушбу вертолётда бўлган амалдорлардан бири ҳалокат натижасида вафот этди”, — дейилади хабарда.

Айтилишича, у Эрон спорт вазирлиги раҳбари Эсмоил Аҳмадийнинг маслаҳатчиси бўлган.
Шунингдек, Кирман губернатори ўринбосари ҳалокат давомида яна 12 киши, жумладан, спорт вазири жароҳатлангани, уларнинг барчаси касалхонага ётқизилганини қайд этди.