ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Салом Самадов Бош прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига кўра, 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Салом Исматович Самадов Бош прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Самадов тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, Самадов 1990 йилда Харьков юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. У ўз фаолияти давомида Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон прокуратуралари органларида ишлаган. Шунингдек, Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида ўз фаолиятини олиб борган.