Умумий манфаатларни топиш: Россия делегацияси қишлоқ хўжалик вазири билан учрашди

Ташриф давомида Россия делегацияси Савдо-саноат палатаси вакиллари, ихтисослашган мутахассислар, ишбилармонлар билан учрашувлар ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 фев - Sputnik. Россиянинг Челябинск вилояти расмийлари, агросаноат соҳаси вакилларидан иборат делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи якунига етмоқда.
Уч кун давом этган ташриф охирида делегация вакиллари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов билан учрашди. Воитов таъкидлашига кўра ушбу каби ташрифлар ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш учун жуда зарур.
“Бу мулоқот шакли, менинг фикримча, жуда самарали. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун умумий манфаатларни топиш муҳим. Ўз навбатида, биз ҳар қандай ташаббусни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз”, — деди Азиз Воитов.
Делегация вакиллари ўзбекистонлик ҳамкорлари билан ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, технологиялардан фойдаланиш, логистика фаолияти самарадорлигини ошириш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш имконига эга бўлишди. Улар қайд этишига кўра, ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Ўзбекистондан барча шарт-шароит мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Россия делегацияси таркибида Челябинск вилояти губернатори ўринбосари, вилояти қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Жанубий Урал Савдо-саноат палатаси вице-преиденти Сергей Эрмаков, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сотиш ва логистика соҳаси билан шуғулланувчи қатор компаниялар раҳбарлари бор.
Ўзбекистонга ташрифи давомида улар Савдо-саноат палатаси вакиллари, ихтисослашган мутахассислар, ишбилармонлар билан бир қатор учрашувлар бўлиб ўтган.