ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган акция ўтказилди. Мангу оловга гулчамбар қўйиш маросимида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
Россия элчиси ўз нутқида Ўзбекистон халқига уруш хотираларини сақлаб қолгани учун миннатдорлик билдирди.
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
“Шу кунда биз ўз мамлакати мустақиллигини қўрқмасдан ҳимоя қилган барча қаҳрамонларни ёдга оламиз. Умумий тарихимиз халқ хотирасида, ёдгорлик мажмуаларида сақланиб қолгани учун Ўзбекистон халқидан миннатдормиз”, деди Олег Мальгинов.
Бундан ташқари, тадбирда Ўзбекистон фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, республика миллий маданият марказлари вакиллари иштирок этди.