ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. "Ростех" Россия армияси учун илғор қуроллар, жумладан, "Куб" ва "Ланцет" камикадзе дронларини, шунингдек, модернизация қилинган "Торнадо-С" реактив залп билан ўт отувчи тизимларини ишлаб чиқаришни кўпайтирди, деб хабар берди “РИА Новости” давлат корпорацияси матбуот хизматига асосан.
Куни кечаРоссия президенти Владимир Путин Федерал Мажлисга мурожаатида Россия мудофаа саноати армия салоҳиятини ошириш ва уларни оммавий, серияли ишлаб чиқаришни таъминлаш учун илғор ишланмаларни жорий этиши кераклигини айтди.
"Ростехкорхоналари мунтазам равишда қўшинларга замонавий ва юқори сифатли қуролларни ишлаб чиқади ва етказиб беради, ёрқин мисол – махсус ҳарбий операция зонасида ўзининг самарадорлигини исботлаган “Ланцет”ва “КУБ” дронлари, шунингдек “Торнадо-С” РСЗО. Биз ўз мажбуриятларимизни тўлиқ бажаряпмиз, давлат мудофаа буюртмаси бўйича бир қатор йўналишлар бўйича етказиб бериш кўп марта оширдик. Шу билан бирга, биз технология ва ишланмаларимизни такомиллаштиришда давом этамиз”, — деб маълум қилинди корпорацияда.
Очиқ манбаларга кўра, 9М544 ва 9М549 юқори аниқликдаги бошқариладиган ракеталар “Торнадо-С” тизимлари учун ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг ўқ отиш масофаси 120 километрни ташкил этади.
Бундан ташқари, “Торнадо-С”жанговар транспорт воситасининг автоном навигация ва модернизация қилинган автоматлаштирилган бошқарувтизими ҳар бир бошқариладиган ракетани алоҳида нишонга олиш имконини беради. Битта “Торнадо-С” 12 та ракетани олиб юриши ва учириши мумкин.
“Кубе” ва “Ланцет”дронлари Zala Aero томонидан ишлаб чиқилган. "Кублар уч килограмм оғирликдаги жанговар каллакни олиб юради. Ўқ-дорилар парвозининг максимал давомийлиги 30 минут, тезлиги соатига 130 километр.
“Ланцет”нинг асосий версияси иккита хочсимон қанотга эга, сигарет шаклидаги фюзеляжга эга ва уч килограмм оғирликдаги жанговар каллакни кўтаришга қодир. Унинг максимал тезлиги соатига 110 километр, масофаси 40 километр. “Ланцет”нинг такомиллаштирилган версияси янги аэродинамикага эга бўлди –қурилма битта катта Х шаклидаги қанот ва Х шаклидаги думга эга. Ушбу дрон кучлироқ жанговар каллакка эга - беш килограмм ва учиш масофаси оширилди.