Москва Пекинга Украина бўйича мувозанатли позицияси учун миннатдорлик билдирди

Сергей Лавров Ван Ига Хитойнинг Украина можаросига мувозанатли ёндашуви учун миннатдорчилик билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 фев - Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг ташқи ишлар бўйича комиссияси департаменти раҳбари Ван И билан Москвада Украина можаросини муҳокама қилишди. Бу ҳақида учрашувдан сўнг бўлиб ўтган брифингда Мария Захарова маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.
"Табиийки, учрашувда Украина инқирози мавзуси муҳокама қилинди, биз Хитой томонига ушбу масала бўйича изчил мувозанатли позицияси учун миннатдормиз", - деди Россия ТИВ расмий вакили.
Захарованинг сўзларига кўра, қизғин халқаро муаммоларни ҳал қилиш масаласида икки давлат расмийларининг қарашлари “кўп жиҳатдан мос келади”.
“Биз Хитойнинг Украина инқирозини ҳал қилишда ижобий роль ўйнашга тайёрлигини олқишлаймиз”, — дея қўшимча қилди у.
Учрашув якунида Лавров Россия ва Хитой халқаро ҳуқуқ ва БМТнинг марказий ролини ҳурмат қилиш асосида бир-бирининг манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр эканини таъкидлади ва Ван И икки мамлакат "кўп қутбли дунё шаклланиш йўналишида қатъий ва ишонч билан ҳаракат қилаётганини" таъкидлади. Хитойлик дипломат янги келишувларга эришилишини кутаётганини қўшимча қилди. Кейинроқ уни Кремлда Владимир Путин кутиб олди.