Франция Россиянинг ядровий синовлар ўтказиш қароридан хавотир билдирди

Франция Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг ядро қуролини синовдан ўтказиш қароридан хавотир билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Франция, агар АҚШ ядро қуролини синовдан ўтказса, Россиянинг ядро қуролини синаб кўришга тайёрлигидан хавотирда, дейилгансешанба куни мамлакат ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
“Франция (Владимир Путин томонидан – таҳр.) Россия ядро қуроли синовлари АҚШ томонидан ўтказилса, ўтказишга тайёрлиги ҳақидаги талабни хавотир билан эътиборга олди”, — дейилган коммунике матнида.
Франция ТИВ, шунингдек, Россия Федерациясини “атмосферада, коинотда ва сув остида ядровий қурол синовларини тақиқлаш тўғрисида”ги 1963 йилда имзоланган Москва шартномасига риоя қилишга чақирди.
“Франция, шунингдек, Россия имзолаган ва ратификация қилган Ядро синовларини тақиқлаш тўғрисидаги шартнома, у кучга киргунга қадар, Россия бошқа ядровий давлатлар қатори ўзи имзолаган ядровий синовларга мораторийга риоя қилиш муҳимлигини эслатади”, — дейилган баёнотда.
Президент Путин сешанба куни Федерал Мажлисга йўллаган мурожаатида Россия “Россия-Америка” стратегик қуролларни қисқартириш шартномасидаги иштирокини тўхтатаётганини айтиб, мамлакат шартномадан чиқмаётганини таъкидлади. У муҳокамага қайтишдан олдин, "биз Франция ва Буюк Британия каби давлатлар ҳали нимага даъво қилишларини ва уларнинг стратегик арсеналларини, яъни (Шимолий Атлантика) биргаликда зарба бериш имкониятларини қандай ҳисобга олишни ўзимиз учун тушуниб олишимиз керак".
Путин, шунингдек, АҚШ ядро қуролларининг янги турларини ишлаб чиқаётгани ва Вашингтон ядровий қуролни синовдан ўтказиш имконияти ҳақида ўйлаётганини айтди. Шу муносабат билан Путин агар синовлар биринчи бўлиб америкаликлар томонидан ўтказилса, Россия Мудофаа вазирлиги ва “Росатом”га Россия ядро қуролини синовдан ўтказишга тайёрлигини таъминлаш ҳақида топшириқ берди.