Дунё учинчи жаҳон уруши ёқасида турибди – Трамп

Унинг сўзларига кўра, глобал можаро ҳеч қачон бунчалик яқин бўлмаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Дунё глобал можарога ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ ва бунга АҚШнинг амалдаги етакчиси Жо Байден бошчилигидаги “коррупцион Вашингтон истеблишменти” айбдор. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп таъкидлади.
“Америкада биз ҳар қандай муҳим ташқи сиёсат қарорини барбод қилган коррупцион истеблишментдан қутулишимиз керак. Бу бошқа мамлакатлар ва урушлар контекстида яхши қарорлар қабул қилмаганини ўз одамлари айтаётган президент Байденга ҳам тааллуқли”, - дейди Трамп.
Трампнинг сўзларига кўра, у ўз президентлик даврида Вашингтон генераллари, бюрократлари ва АҚШни можарога қандай тортишни биладиган, аммо ундан қандай чиқишни билмайдиган “дипломатлар”нинг “ҳалокатли маслаҳатларини” рад этган. Шу нуқтаи назардан, Трамп давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд ва унга ўхшаган кўпчилик “Украинани НАТО томон итариш билан банд бўлганларни” эслади.
“Бу одамлар узоқ вақтдан бери қарама-қаршилик қидирмоқда. Энди эса биз учинчи жаҳон уруши ёқасида турибмиз”, - деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, глобал можаро ҳеч қачон бунчалик яқин бўлмаган.