ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Жо Байденнинг россияликларга қилган мурожаатига муносабаат билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
АҚШ президенти Жо Байден Варшавада сўзлаган нутқида на АҚШ, на Европа Россияни бостириш ёки йўқ қилиш ниятида эмаслигини айтди.
Шунингдек, Россия президенти Владимир Путиннинг Украинадаги махсус операциянинг мажбурий характери ҳақидаги баёнотига қарши чиқишга уриниб, "бунга ҳеч қачон зарурат бўлмаган"нини қўшимча қилди.
Мария Захарова АҚШ президентининг НАТО ва Ғарб русларнинг душмани эмаслиги ҳақидаги мурожаатига муносабат билдириб, “дўст эмас” сўзи душмандан ҳам баттар эканлигини айтди.
"Рус тилида "дўст эмас" деган ажойиб сўз бор. Бу душмандан ҳам баттар", - деб ёзди Захарова ўзининг Телеграм-каналида.