Байденнинг “Путин ютқазиши керак”деган гапи Британияда танқидга учради

Британияда Жо Байденга Украина ҳақидаги сўзларидан кейин ибодат қилиш тавсия этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байденнинг “Владимир Путин ютқазиши керак бўлган диктатор” деган гапи Британияда танқид қилинди, дея хабар берди РИА Новости.
Куни кеча Жо Байден Варшавада нутқ сўзлади ва Россия фуқароларига мурожаат қилди. У ўз сўзида “Россия етакчиси Владимир Путин ютқазиши керак бўлган диктатор”, дея таъкидлаган.
Лекин бу сўзлар Daily Mail нашри ўқувчиларининг танқидига учради. Улар қуйидагича изоҳ қолдиришган.
“Ақлдан озган Жаноб, сизга шуни айтмоқчиман: Путин ўз сиёсатини давом эттиришини сўраб дуо қилинг, чунки у дунёни ядро урушини бошлашдан сақлайди”, деб ёзади шарҳловчилардан бири.
"Байден Украина бўйича тинчлик музокараларини хоҳламайди, у фақат можароларни қандай қўзғатишни билади", - дея қўллаб-қувватлади яна бири.
"Қўшма Штатлар дунё учун энг катта таҳдид", деди яна бир ўқувчи.
"Унинг Путиннинг исмини эслай олганидан ҳайратдаман. Балки бу ишора карточкасида бўлгандир", деб ҳазиллашди бошқа фойдаланувчи.
“У АҚШ тарихидаги энг ёмон президент”, деб хулоса қилишди ўқувчилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Варшавада сўзлаган нутқида на АҚШ, на Европа Россияни бостириш ёки йўқ қилиш ниятида эмаслиги, шунингдек Россия президенти Владимир Путиннинг Украинадаги махсус операциянинг мажбурий характери ҳақидаги баёнотига қарши чиқишга уриниб, "бунга ҳеч қачон зарурат бўлмаган"нини айтиб ўтган эди. Мария Захарова АҚШ президентининг мурожаатига муносабат билдириб, “дўст эмас” сўзи душмандан ҳам баттар эканлигини қайд этди.