Қишда давомида витамин етишмаслигидан заифлашган организмни қўллаб-қувватлаш учун баҳорда қандай овқатларга эътибор бериш керак? Ушбу савол билан Sputnik диетолог, тиббиёт фанлари номзоди Елена Соломатинага мурожаат қилди.
Унинг фикрича, баҳорги парҳезда кўп миқдорда витаминлар, антиоксидантлар ва озуқа толалари бўлиши керак, бу танага йўқолган энергияни қайтаришга ёрдам беради. Шу сабабли, диетологнинг таъкидлашича, баҳор менюсида мева, сабзавот ва резавор меваларга муҳим ўрин берилиши керак.
"Сабзавотлар, мевалар ва резаворлар таркибида организм учун зарур бўлган витамин С, озуқа толалари, биофлавоноидлар, антиоксидантлар мавжуд," - деди Соломатина.
Унинг сўзларига кўра, кўп миқдорда керакли витаминлар янги кўкатлар ва ҳатто тузланган карам таркибида ҳам мавжуд.
"С витаминининг керакли дозасини, масалан, бир порция тузланган карам, бир ҳовуч музлатилган қора смородина, булғор қалампирининг ярми ва цитрус меваларидан олиш мумкин, улар ҳозир жуда кўп", деди Соломатина.
Бундан ташқари, овқатланиш мутахассиси баҳорги парҳезга иссиқхона турплари ва кўкатларни киритишни таклиф қилди.
Қишда заифлашган организм А, B, D ва E витаминларига ҳам муҳтож, дея давом этди у. Ушбу моддаларнинг этишмаслигини тўлдириш учун сиз тўлиқ донли ундан тайёрдланган нон, ёнғоқ, гўшт, балиқ, қаймоқ ва бошқа бир қатор маҳсулотлар билан таомномани тўлдиришингиз керак.
"Витамин В - тўлиқ донли ун, дон, гўшт маҳсулотлари, жигар. Ёғда эрийдиган Е витамини ўсимлик мойлари, уруғлар, ёнғоқларда мавжуд. А витамини - қаймоқ, сариёғ, тухум сариғи. Ҳозирда этишмаётган D витамини - ёғли балиқ, балиқ жигарида бор, - деди Соломатина.
Шунингдек, у картошка пюресига зиғир уруғини қўшиб истеъмол қилишни тавсия этди.