Шавкат Мирзиёев Миср цивилизацияси миллий музейига борди – фото

Расмий ташриф билан Қоҳирада бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср цивилизацияси миллий музейига ташриф буюрди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Расмий ташриф билан Қоҳирада бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср цивилизацияси миллий музейига ташриф буюрди.
Миср цивилизацияси миллий музейи Фустат шаҳрида жойлашган. Шавкат Мирзиёевнинг музейга ташрифи ҳақида фототасмамизда танишинг.
1 / 7

Шавкат Мирзиёев Миср цивилизацияси миллий музейи билан танишди.

2 / 7

Музейда қадим замонлардан то ҳозирги кунгача бўлган даврни ўз ичига олган 50 мингдан ортиқ ашёлар бор.

3 / 7

Музейда фиръавнлар мўмиёлари, ҳукмдорлар тахтлари ва ҳайкаллари, заргарлик буюмлари, шунингдек, уй-рўзғор ва ҳунармандчилик буюмлари кўргазмага қўйилган.

4 / 7

Шавкат Мирзиёев экспозициянинг Қадимги, Ўрта ва Янги ҳукмдорлик, юнон, Ўрта аср ва ислом даврларига оид қатор хронологик ва тематик бўлимлари билан танишди.

5 / 7

Президент Миср заминида бир-бирини алмашлаб келган турли цивилизацияларнинг ёдгорликларини катта қизиқиш билан кўздан кечирди.

6 / 7

Миср цивилизацияси миллий музейи.

7 / 7

Президент музейнинг Фахрий меҳмонлар китобида қайд қолдирди.