ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Самарқандда AGROPRO EXPO-2023 халқаро кўргазмаси очилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Унда турли қишлоқ хўжалиги техникалари, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар, суғориш тизимлари, иссиқхона жиҳозлари, уруғлик, кўчатлар ва бошқа кўплаб нарсалар билан танишиш мумкин бўлади.
Бундан ташқари, бу ерда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришга қаратилган инновацион ишланмалар намойиш этилади.
Кўргазма доирасида Ўзбекистон агросаноатига бағишланган қишлоқ хўжалиги форуми ҳам режалаштирилган.
Кўргазма 23 февралга қадар давом этади.