ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўтган йили Россиядан бир қатор қўшни давлатларга жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари деярли 24 миллиард долларгача ўсди. Бу кўрсатгич 2021 йил натижаларидан 2,45 баравар кўпдир, дея хабар берди РИА Новости.
Статистик маълумотлар Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон, Грузия ва Ўзбекистон Марказий банклари томонидан эълон қилинган.
Қайд этилишича, МДҲ мамлакатлари ичида Ўзбекистон пул ўтказмалари ҳажми бўйича мутлақ етакчи бўлди. Унга кўра, жисмоний шахслар мамлакатга Россиядан 14,5 миллиард доллар пул ўтказган. Бу кўрсатгич 2021 йилга нисбатан 2,6 баробар кўп.
Ўсиш суръатлари бўйича эса Қозоғистонга етакчилик қилди. Россиядан бу мамлакатга пул ўтказмалари олти баравардан кўпроқ - 773 миллион долларгача ошган.
Кейинги ўринларни, Грузия, Арманистон ва Озарбайжон қайд этган.
Ўз навбатида, юқорида санаб ўтилган давлатлардан Россияга ўтказмалар, Озарбайжонни ҳисобга олмаганда, ўтган йили 1,27 баробарга ошган: 1,45 миллиард доллардан 1,85 миллиард долларгача.