Миср президенти Шавкат Мирзиёевни қандай кутиб олди? – фото

Қоҳирадаги “Ал-Иттиҳодия” саройида Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Қоҳирадаги “Ал-Иттиҳодия” саройида расмий ташриф билан Миср Араб Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матубот хизмати хабар берди.
1 / 7

Сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

2 / 7

Сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

3 / 7

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси давлат раҳбарини самимий қарши олиб, махсус шоҳсупага таклиф этди.

4 / 7

Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат миллий мадҳиялари янгради.

5 / 7

Шавкат Мирзиёев фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

6 / 7

Абдулфаттоҳ ас-Сиси фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

7 / 7

Биргаликда суратга тушишдан сўнг икки томонлама олий даражадаги музокаралар бошланди.