ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. Давлатни парчалашда Ғарб ҳар доим миллий сотқинларга таянади, деди Россия президенти Федерал Кенгашга мурожаатида.
“Шубҳасиз, Ғарб жамиятимизни бузишга ва тарқоқ қилишга, ўз ватанини менсимайдиган ва уни сотишга тайёр бўлган миллий сотқинларга таянган. Бу ҳар доим шундай бўлган", - деди президент.
Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, хабарда махсус операция, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа мавзулари кўриб чиқилади.
Тадбир Москвадаги "Гостинний Двор" да бўлиб ўтади.