ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиев расмий ташриф билан Мисрга етиб келди.
Қоҳира аэропортида давлат раҳбарини Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси кутиб олди. Олий меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, давлат байроқлари кўтарилди.
Шавкат Мирзиёевни Қохира аэропортида Абдулфаттоҳ ас-Сиси кутиб олди.
Давлат раҳбарларининг қисқа учрашуви бўлиб ўтди.
Ташриф режасига мувофиқ, бугун Ўзбекистон президенти Қоҳирада келиб чиқиши Фарғона водийсидан бўлган буюк аллома Аҳмад Фарғоний томонидан барпо этилган “Миқёси Нил” иншоотига ташриф буюради ва Миср цивилизацияси миллий музейи билан танишади.
Ташрифнинг асосий тадбирлари, жумладан олий даражадаги музокаралар 21 февраль куни бўлиб ўтади. Унда томонлар устувор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишади ва қатор ҳужжатлар имзоланади.
Маълумот учун, ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Мисрнинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказиши ҳам режалаштирилган.
Маълумот учун, ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Мисрнинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказиши ҳам режалаштирилган.