ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. Россиянинг Ростех компанияси Абу-Дабидаги IDEX 2023 кўргазмасида хорижда илк бор денгиз устида узоқ парвоз қилувчи Ми-171А3 вертолётини намойиш этди.
“Россия вертолётлари” холдинг компанияси БААда Ми-171А3 денгиз устида узоқ парвоз қилишга мўлжалланган вертолётини тақдим этди. Бу транспорт асосан нефть ва газ компаниялари учун ишлаб чиқилган.
Янги вертолёт одамлар ва юкларни денгиздаги жойлашган бурғулаш платформаларига етказиш, шунингдек, қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш учун мўлжалланган.
Ми-171А3 ўз синфида ноёб транспорт имкониятларига эга: максимал учиш оғирлиги 13 тонна бўлган аппарат, 4 тоннагача юк еўтариши ёки 24 тагача йўловчини ташиши мумкин. Қўшимча ёнилғи баклари бўлган вертолётнинг парвоз масофаси 1000 км га этади.