Президент Мисрда Аҳмад Фарғоний меросини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев 9 асрда Қоҳирада яшаб ўтган ватандош мутафаккир Аҳмад Фарғоний хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Мисрда бўлиб ўтаётган расмий ташрифи давомида Аҳмад Фарғоний меросини зиёрат қилди.
Буюк олим, астроном, математик ва географ Аҳмад Фарғоний Бағдод, Дамашқда яшаган. 856 йилдан бошлаб эса умрининг сўнгги кунларигача Қоҳирада яшабилм-фан билан шуғулланган.

"Аҳмад Фарғоний кўплаб муҳим кашфиётлар қилган. Жумладан, 861 йилда Нил дарёсидаги Равза оролида сув сатҳини ўлчайдиган иншоот барпо эттирган. “Миқёс ан-Нил” номи билан машҳур бу қурилма қишлоқ хўжалиги ва иқлимни баҳолашда жуда муҳим бўлган. Қарийб 1200 йил давомида иншоотдан ўтган асргача узлуксиз фойдаланилган. Бугунги кунда эса у туристик масканга айлантирилган", - дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев Аҳмад Фарғонийга ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ватандош мутафаккир хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Шундан сўнг президент Миқёси Нил иншоотини кўздан кечирди, унинг тарихи ва улуғ алломанинг мероси ҳақида маҳаллий олимлар билан суҳбатлашди.
1 / 8
2 / 8
3 / 8
4 / 8
5 / 8
6 / 8
7 / 8
8 / 8