Ўтган йилда темир йўл транспортида қанча йўловчи ташилган?

Йўловчи ташиш ҳажми 2021 йил билан солиштирилганда 13,1 % га ошган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. 2022 йилда Ўзбекистон республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали қарийб 9 млн. йўловчи ташилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
Йўловчи ташиш ҳажми 2021 йил билан солиштирилганда 13,1 % га ошган.
Қайд этилишича, 2022 йилда бир кунда ўртача 24,6 минг нафар йўловчи темир йўл транспортидан фойдаланган.
Шунингдек, 2022 йилда Ўзбекистон республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали жами 73,6 млн. тонна асосий турдаги юклар ташилган.