Бу қарама-қаршилик давом этишини англатади - эксперт Байденнинг Киевга ташрифи ҳақида

Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. АҚШ президенти Жо Байденнинг Киевга ташрифи Ғарб Украинадаги можаронинг бевосита иштирокчиси эканлигини исботлайди ва бу Украинага янги қуроллар етказиб берилишига олиб келади, деди РИА Новости сиёсий фанлар доктори, Россия Фанлар академияси профессори Александр Гусев.
“Албатта, бу муҳим воқеа, йирик давлат раҳбари бугун, ҳатто халқаро ҳуқуқ субъекти бўлмаган мамлакатга учиб келди. Бу қарама-қаршилик давом этишини англатади, коллектив Ғарб Қўшма Штатлар бошчилигида оғир қуроллар, жумладан, танклар ва, эҳтимол, самолётлар етказиб беради", - дейди Гусев.
Шу билар бир вақтда АҚШ ва коллектив Ғарб Украина можаросининг бир тарафи эканини англатади, дейди эксперт.
"Биз Украина ёки украин халқи билан уруш қилмаяпмиз. Бугун Киев ҳукумати тимсолида Ғарбнинг коллектив қуроли мужассамлашган. Акс ҳолда, Байден ўз вақтини парвозлар ва Зеленский билан музокаралар ўтказишга сарфламаган бўларди. Бу аниқ белги бўлиб у Россия Федерацияси ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар кескинлигини англатади. Аниқ айтганда коллектив Ғарб можаро тарафига айланди ва биз бунга жавоб беришимиз керак", - деди Гусев.
Маълум бўлишича, Байден Киевга поездда етиб келган. Бу махсус операция бошлангагнидан буён АҚШ президентининг Украинага биринчи ташрифидир. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, АҚШ президенти бугун тонгда Киевга поездда етиб келган. Киевдан сўнг Байден Польшага йўл олади ва у ерда Анжей Дуда билан учрашади, НАТО бўйича иттифоқчилар олдида нутқ сўзлайди.