Туркманистондан Ўзбекистонга ёрдам сифатида юборилган бепул газ етиб келди – видео

Суюлтирилган газ ортилган вагонлар Қорақалпоғистонга етиб келган ва аҳолига тарқатилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Туркманистондан Ўзбекистонга ёрдам сифатида юборилган бепул газ бугун, 19 февраль куни етиб келди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.
“Суюлтирилган газ ортилган вагонлар Қорақалпоғистонга етиб келган ва аҳолига тарқатилмоқда”, - дейилган хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов “Türkmengaz” давлат концернига топшириқ берганди. Бу билан икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик ва қардошлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистонни дўстона қўллаб-қувватлаш мақсад қилинганди.