Туркиядаги зилзиладан кейин ерда улкан ёриқ пайдо бўлди – видео

Ҳосил бўлган улкан ёриқнинг чуқурлиги 30 метрга, кенглиги эса 200 метрга яқин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Туркиянинг IHA ахборот агентлиги мамлакат жанубидаги Ҳатай вилоятида пайдо бўлган тектоник ёриқлар тасвирини эълон қилди.
Маълумки, кучли зилзила эпицентри Ҳатай вилоятида бўлиб, ҳодиса қурбонлар сони бўйича Туркия тарихидаги энг ҳалокатли табиий офат бўлди.
Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, ҳосил бўлган улкан ёриқнинг чуқурлиги 30 метрга, кенглиги эса 200 метрга яқин.
Туркиядаги зилзила оқибатида 35 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, нафақат уйлар, балки черковлар, масжидлар, тарихий ва маданий аҳамиятга эга бинолар вайрон бўлди.