Россия “Кинжал” гипертовушли ракеталарини ишлаб чиқаришни кўпайтирди

Чемезовнинг қўшимча қилишича, “Ростех” мудофаа вазирлиги учун катта миқдорда маҳсулот ишлаб чиқаради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. “Ростех” “Кинжал” гипертовушли ракета комплекслари ишлаб чиқаришни кўпайтирди. Бу ҳақда “Ростех” раҳбари Сергей Чемезов маълум қилди.
“Мен анча олдин оқимга тушиб олганман, шунчаки, дастлаб бундай миқдорга эҳтиёж йўқ эди. Шунинг учун, биз ҳозир кўпайтиряпмиз”, - деди у.
Чемезовнинг қўшимча қилишича, “Ростех” мудофаа вазирлиги учун катта миқдорда маҳсулот ишлаб чиқаради.
“Ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада, айрим ҳолларда 50 баравардан кўпроққа ўсди”, - дея қўшимча қилди давлат корпорацияси раҳбари ва катта ўсиш биринчи навбатда ўқ-дориларга тегишли эканини таъкидлади.
Маълумот учун, “Кинжал” ракетаси ҳақида Россия президенти Владимир Путин биринчи марта 2018 йил мартида эълон қилганди.