Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Киев радиоактив моддалар билан провокация тайёрламоқда – Россия Мудофаа вазирлиги

Айтилишича, Европадан Украинага радиоактив моддалар бўлган контейнерлар етказилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Россия Қуролли кучларини айблаш мақсадида провокация учун Европадан Украинага радиоактив моддалар бўлган контейнерлар етказилган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Айтилишича, Киев режими БМТ Бош Ассамблеясининг 11-фавқулодда махсус сессияси бошланишидан олдин Россия Федерациясини махсус ҳарбий операция пайтида ядро хавфсизлиги тўғрисидаги Конвенция мажбуриятларини “қўпол равишда бузганлик”да айблаш учун кенг кўламли провокацияга тайёргарликни давом эттирмоқда.
“Ушбу провокацияни амалга ошириш учун Украинага Европа давлатларидан бирининг ҳудудидан божхона текширувини четлаб ўтиб, радиоактив моддалар бўлган бир нечта контейнерлар олиб келинди”, - дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Уларнинг аниқлик киритишича, провокациядан мақсад Россия Федерацияси Қуролли кучларини гўёки Украинадаги радиациявий хавфли объектларга зарбалар бериш, бу эса радиоактив моддаларнинг сизиб чиқиши ва ҳудуднинг ифлосланишига олиб келганликда айблашдир.
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.