Гилам экспорти ҳажми ошди

Ўзбекистон 2022 йилда қиймати қарийб 44 млн. АҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистон 2022 йилда хорижий давлатларга қиймати қарийб 44 млн. AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Гилам экспорти ҳажми 2021 йил билан солиштирилганда 1,9 млн. AҚШ долларига ошган.
2022 йилда Ўзбекистон энг кўп гилам экспорт қилган асосий давлатлар (AҚШ долларида):
Қирғиз Р. – 25,3 млн;
Озарбайжон – 5,5 млн;
Россия – 4 млн;
Афғонистон – 3,6 млн;
Тожикистон – 2,7 млн;
Қозоғистон – 1,6 млн;
АҚШ – 512 минг.