Туркиядаги қутқарув ишларининг катта қисми қачон якунланиши маълум бўлди

Туркияда 6 февраль куни содир бўлган зилзила қурбонлари сонининг 40 642 нафарга етди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Туркиянинг жануби-шарқидаги зилзилалардан кейинги қидирув-қутқарув ишлари якшанба куни якунланади. Бу ҳақда Табиий офатларга ёрдам бериш бошқармаси раҳбари Юнус Сезер маълум қилди,дея хабар берди РИА Новости.

“Қидирув ва қутқарув ишларининг катта қисми эртага оқшом якунланади" деди у.

Айтилишича, Туркияда 6 февраль куни содир бўлган зилзила қурбонлари сонининг 40 642 нафарга етди. Зилзила оқибатида 108 068 киши жабрланган. 430 мингдан ортиқ одам офат ҳудудидан бошқа ҳудудларга олиб чиқилди.