ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Тошкент халқаро аэропортида март ойида капсулали меҳмонхона фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Бу ҳақда Uzbekistan airports хабар берди.
Март ойи охирига қадар аэропортдаги “steril” зонасида яна бир блок фойдаланишга топширилади, у ерда капсулали меҳмонхона, ҳаммом, таҳорат ва намоз ўқиш хоналари ҳамда “Анжир” бизнес зали ўз фаолиятини бошлайди.
“Бу мутлақо янги иншоот бўлиб, аэропорт мажмуасини яна 875 кв.м га кенгайтириб, халқаро ва трансфер йўловчилари учун қулай шароитлар яратишга хизмат қилади”, дейилади хабарда.
Куни кеча аэропортда 2640 кв.м майдондаги “steril” зонанинг чап қисми ишга топширилди.
Тошкент халқаро аэропорти
© Uzbekistan airports
Янги ҳудудда яна бир Duty Free дўкони ва “Art Bazaar” савдо павилёни очилди.
Тошкент халқаро аэропорти
© Uzbekistan airports
Бу ерда ҳунармандлар, миллий гастрономия, гаджетлар ва халқаро сим-карталар, заргарлик буюмлари, болалар овқатлари, ширинликлар, дорихона ва кафе-бар мавжуд.
Тошкент халқаро аэропорти
© Uzbekistan airports
Шунингдек, “steril” зонада электрон қурилмаларни қувватлантириш имкониятига эга биринчи “сoworking-corner” ташкил этилди. Яқин келажакда терминалнинг турли жойларида яна бир нечта шундай бурчакларни ташкил этиш режалаштирилган.
Тошкент халқаро аэропорти
© Uzbekistan airports