Бахтиёр Саидов Туркияга борди – фото

Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу билан Туркиянинг Газиантеп шаҳрида учрашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу билан учрашди.
ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Туркияга борди

“Туркия ташқи ишлар вазири, қардошим Мевлут Чавушўғлу билан Туркиянинг Газиантеп шаҳрида учрашдим”, деб ёзади Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида.

Бахтиёр Саидов ўз сўзида Ўзбекистон президенти ва халқи номидан Туркияда содир бўлган даҳшатли зилзила муносабати билан самимий ҳамдардлик билдириб ўтди.
ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Туркияга борди
“Ушбу табиий офат оқибатлари барчамизнинг қалбларимизни чуқур яралади. Бу оғир пайтларда биз Туркия билан биргамиз”, дея қўшимча қилди у.