Шимолий Корея Япон денгизи томонига баллистик ракета учирди

Ракетанинг масофаси, баландлиги ва тезлиги ҳақида ҳозирча хабар қилинмаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Шимолий Корея Япон денгизи томонига баллистик ракета учирди. Бу ҳақда РИА Новости Жанубий Корея Бирлашган штаб бошлиқларига таяниб хабар берди.

“Шимолий Корея Япон денгизига қараб баллистик ракета учирди”, дейилади хабарда.

Ракетанинг масофаси, баландлиги ва тезлиги ҳақида ҳозирча хабар қилинмаган.
КХДР охирги марта кўрсатилган йўналиш бўйича ракеталарни 2022 йилнинг сўнгги ойида учирган эди. Парвоз мамлакат пойтахти Пхенян жанубида жойлашган Хванхе-Букто провинциясидан амалга оширилган.