ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Суриядаги россиялик ҳарбийлар Алеппо шаҳридаги шифохоналарга 2,5 тоннадан ортиқ дори-дармонлар етказиб беришди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Сурия Араб Республикасидаги Россия қўшинлари гуруҳининг ҳарбий хизматчилари Алеппо шаҳридаги касалхоналарга ёрдам бериш учун 2,5 тоннадан ортиқ дори-дармонларни хайрия қилди.
"Тиббий ёрдамга антисептиклар ва дезинфекциялаш воситалари, гормонал препаратлар, қон қуйиш системаси, антибиотиклар, иситма туширувчи ва оғриқ қолдирувчи воситалар, шунингдек, бошқа кўплаб дорилар киради”, дейилади хабарда.
Россия ҳарбийлари Алеппога 2,5 тонна дори етказиб берди
© Россия Мудофаа вазирлиги
Ёрдам асосан Сурия ҳарбий госпитали ва Давлат университети госпиталига етказилган, у ерда зилзиладан жабр кўрган фуқаролар даволанмоқда.
Россия гуруҳининг Суриядаги тиббий хизмати бошлиғи Александр Лисеенконинг сўзларига кўра, гуманитар ёрдам Сурия томонига зилзиладан жабр кўрган барча шаҳарларга етказилмоқда.
“Россиялик биродарларимизга катта раҳмат айтмоқчиман. Мен рус халқини яхши биламан.Сизга катта рахмат! Биз буни ҳеч қачон унутмаймиз!” - деди Давлат университети касалхонаси директори, доктор Надим Заҳлук.