Қуёшда яна бир кучли чақнаш содир бўлди

Қуёшда кучли чақнаш 18 февралга ўтар кечаси содир бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Қуёшда яна бир кучли чақнаш содир бўлди, бу Ерда магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар берди.
Россия Фанлар академиясига кўра, Қуёшда кучли чақнаш 18 февралга ўтар кечаси содир бўлган. Ярим тундан бироз олдин Х2.2 балли чақнаш қайд этилган. Ундан олдин бир нечта заиф C синфдаги чақнаш кузатилган.
Қуёш 2022 йил декабрь ойи охири - 2023 йил январь ойи бошида ноодатий фаол бўлган. Кейин юлдузда бир нечта C синфидаги чақнашлар юз берган. Олимлар 2022 ва 2023 йиллар оралиғида кузатилган қуёш фаоллигининг ўсишини 2017 йилдан бери энг кучлиси деб атади.
Январь ойининг ўрталарига келиб, бу давр тугади. Олимлар буни Қуёш ўз атмосферасига ташланган барча ортиқча фаол энергияни ёқиб юбориши билан боғлашди.
Шу билан бирга, Қуёшда фаолият марказлари сақланиб қолмоқда, шу жумладан қуёш доғларининг жуда катта гуруҳлари, уларнинг умумий майдони тарихдаги максимал қийматларга яқин. Шундай қилиб, бу марказларнинг яна ҳаётга кириши ва портлашлар кетма-кетлиги қайта бошланиши эҳтимоли бор.
Қуёш чақнашлари Ерда магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин, бу эса ўз навбатида энергия тизимларини бузади ҳамда қушлар ва ҳайвонларнинг миграция шаклларига таъсир қилади.
Эслатиб ўтамиз 10 январь куни Қуёшда Х1.0 балли чақнаш содир бўлган эди. Ундан кейин яна бешта чақнаш - учта заиф C синф ва иккита ўрта М синфда чақнаш кузатилган.