АҚШ Россия ва Хитой муносабатлари чуқурлашишидан хавотирда

Россия ва Хитой раҳбарлари аввалроқ икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини икки баробарга оширишга келишиб олишган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Қўшма Штатлар Россия Федерациясининг Украинада махсус ҳарбий операцияси бошланганидан кейин Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг чуқурлашишидан хавотирда. Бу ҳақда Мюнхен хавфсизлик конференциясида АҚШ вице-президенти Камала Харрис маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
“Биз Пекин Москва билан муносабатларини чуқурлаштирганидан ҳам хавотирдамиз (махсус ҳарбий операция бошланганидан бери – таҳр.), - деди Харрис.
Россия ва Хитой раҳбарлари аввалроқ икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини икки баробарга ошириш, 2024 йилга бориб йилига 100 миллиарддан 200 миллиардга етказишни мақсад қилган эди.