Пойтахтда оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчалар ёпилади

Эртага пойтахтда “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Шу сабабли қатор кўчалар 2,5 соатга ёпилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Эртага Тошкентда “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчалар ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Эртага пойтахтда “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга қаратилган турнир сабабли қатор кўчалар соат 07:00 дан соат 09:30 гача ёпилади.
Ёпиладиган кўчалар
Ёпиладиган кўчалар:
Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонидан Фурқат кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси кесишган жойигача;
Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача;
Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишган жойигача;
Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўли бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача.
Шунингдек, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонигача бўлган кўчаларда автомобилларнинг ҳаракатланишига вақтинчалик чекловлар ўрнатилади.