Ўзбекистонда илк бор кўриш қобилияти заиф инсонлар учун хоккей ўйини уюштирилди – фото

Кеча Ҳумо Арена муз мажмуасида 10га яқин кўриш қобилияти заиф инсонлар учун тифлошарҳлаш усулидан фойдаланган ҳолда хоккей ўйини уюштирилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор кўриш қобилияти заиф одамлар учун хоккей ўйини уюштирилди. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Кеча Ҳумо Арена муз мажмуасида мамлакат тарихида илк бор кўриш қобилияти заиф одамлар учун тифлошарҳлаш усулидан фойдаланган ҳолда хоккей ўйини уюштирилди.
“Кўплаб кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар ўз тасаввурида тифлошарҳловчи томонидан айтиб турилган тасаввурларни тасвирлаб, спортнинг ажойиб оламини кашф эта олишди ва ўйин муҳитига шўнғишди”, дейилади хабарда.
Айтилишича, шу тариқа реал вақт режимида спортни тифлошарҳлаш амалиёти пайдо бўлди. Бу эса кўзи ожиз ва заиф кўрувчи инсонлар учун спорт тадбирларини янада қулайроқ қилади.
1 / 5
2 / 5
3 / 5
4 / 5
5 / 5