Нодирбек Абдусатторов Дюссельдорфдаги иккинчи ўйинда ғалабага эришди - видео

Нодирбек Абдусатторов россиялик шаҳматчи Андрей Есипенко устидан ғалаба қозонди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Нодирбек Абдусатторов "WR Chess Masters" турнирининг 2-турида ғалабага эришди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Садуллаев маълум қилди.
Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида шахмат бўйича "WR Chess Masters" турнирининг 2-тур баҳсларида Нодирбек Абдусатторов россиялик шаҳматчи Андрей Есипенко билан баҳс юритди.
Шиддатли ўтган баҳснинг 41-юришидан кейин ФИДЕ байроғи остида ҳаракатланган Андрей Есипенко таслим бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нодирбек Абдусатторов Дюссельдорфда мусобақаси доирасида ҳозиргина биринчи ўйинни дуранг натижа билан якунлаганди. Унинг рақиби, жаҳон шахматчилар рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган россиялик Ян Непомнящий эди.