Бахтиёр Саидов Туркияда ўзбеклар яшайдиган Овакент маҳалласига борди – фото

Ташқи ишлар вазири 10000 дан ортиқ этник ўзбеклар яшайдиган Овакент маҳалласида бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Туркияга сафари давомида ўзбеклар яшайдиган Овакент маҳалласига борди.
“10000 дан ортиқ этник ўзбеклар яшайдиган Овакент маҳалласида бўлдим Маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш учун дунёнинг турли бурчакларидан бу ерга келган барча ватандошларимиздан миннатдормиз", деб ёзади Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида.
Бахтиёр Саидов
Қайд этилишича, Мудофаа вазирлиги кўчма госпитали 2000га яқин жароҳатланганларга ёрдам кўрсатди. ФВВ ходимлари эса вайроналар остидан 30 дан ортиқ одамни қутқариб олди.
Бахтиёр Саидов
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Бахтиёр Саидов Туркияда бўлиб турибди. У ташрифи давомида Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу билан учрашди.
Бахтиёр Саидов