ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Россия билан музокара қилишдан бош тортган Украина президенти Владимир Зеленский музокара олиб бориши шарт эмас, у фақат унга айтилган нарсага имзо чекиши керак, холос. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
“Украинанинг олий масхарабози яна Россия президенти билан музокара қилмаслигини айтди. Янгилик эмас, гарчи у буни жуда яхши тушунсада, у кеча сукут сақлаган бир “нюанс” бор. У музокара олиб бориши шарт эмас. У айтилганларни имзолаши керак бўлади”, — деб ёзди Медведев ўзининг телеграм-каналида.
Унинг фикрича, Зеленский "бу қоғознинг нархи паст бўлади" деб ҳисоблайди.
“Аввалги имзоланган Минск келишувларини эслаш мумкин. Киевдаги ҳар қандай янги масхарабоз одатда ўзидан олдингиси қолдирган меросни бекор қилади ва цирк дастурини янгидан бошлайди”, — дея қўшимча қилди Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.