ТОШКЕНТ, 17 фев - Sputnik. 1943 йилнинг 17 февралида Эльбруснинг шарқий чўққисига Совет Иттифоқи байроғи ўрнатилган эди. Бундан бироз олдин, 13 феврал куни Қизил Армия аскарлари ғарбий чўққидан Учинчи рейх ва Вермахтнинг “Эдельвейс” дивизияси штандартларини олиб ташлаган эди.
Душман байроқлари Эдельвейс чўққисига 1942 йилнинг 21 августида ўрнатилган эди.
Совет Иттифоқи Қўмондонлиги Эльбрус чўққисидан гитлерчилар байроқларини олиб ташлаш учун тажрибали альпинистлар Александр Гусев ва Николай Гусак бошчилигида 20 кишилик гуруҳ жўнатди. Гуруҳ таркибида ягона разведкачи аёл Любовь Коротаева ҳам бор эди.