ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Республиканинг 50 дан ортиқ ОТМ талабаларига ўқишни кўчиришга рухсат берилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги ОТМларга узрли сабабларга асосан ўқишни кўчиришга тавсия этилганлар рўйхати тасдиқланди.
Қайд этилишича, 2 та узрли сабабга кўра ўқишини кўчириш истагида бўлган фуқароларнинг аризалари кўриб чиқилиб, 2022/2023 ўқув йили баҳорги семестрда ўқишини кўчиришга тавсия этилган 50 дан ортиқ ОТМ талабаларининг рўйхати шакллантирилди.
"Ушбу рўйхатга киритилган талабалар ўзлари тавсия этилган олий таълим муассасасининг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашишлари сўралади", дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, амалдаги тартибга кўра талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш талабани қабул қилаётган олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик (идора) қарори асосида амалга оширилади.
Рўйхат билан мазкур ҳавола орқали танишинг.