ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Қамчиқ довони автотранспорт воситалари учун қайта очилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Кеча соат 22:40 да қор кўчкиси хавфи туфайли Қамчиқ довони автотранспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди. У шу куннинг ўзида соат 21:00 да қайта очилди.
Қайд этилишича, Довон ёпилганидан сўнг, кучли қор ёғиши сабабли, ушбу йўналишнинг бир нечта қисмларида ўз-ўзидан қор кўчиши кузатилди. ФВВ ва Мудофаа вазирлигининг кучлари ва воситалари ёрдамида 5 та қорли тоғ ёнбағирлари хавфсиз ҳолатга келтирилди.
“Қор кўчкиси натижасида ҳеч ким зарар кўрмади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Довон ёпилгандан сўнг оралиқ ҳудудда бўлган ҳайдовчилар ва йўловчиларга транспорт воситаларини хавфсиз жойга олиб боришда ёрдам кўрсатилди. Шу вақт ичида довоннинг бир нечта жойларида иситиш пунктлари ишлаб турди.
Шу билан бирга, довоннинг ҳар икки томонида транспортни кутаётган одамлар учун бир нечта қўшимча икки томонлама темирйўл рейслари ташкил этилди.