Кимларга ўқишни кўчиришга рухсат берилди – талабалар рўйхати

Энди баҳорги семестрдан 1700 дан ортиқ талабалар бошқа ОТМларга ўқишни кўчиришлари мумкин бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Республиканинг 50 дан ортиқ ОТМ талабаларига ўқишни кўчиришга рухсат берилди. Энди баҳорги семестрдан 1700 дан ортиқ талабалар бошқа ОТМларга ўқишни кўчиришлари мумкин бўлади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилишича, рўйхатга киритилган талабалар ўзлари тавсия этилган олий таълим муассасасининг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашишлари керак.
Бу йилдан ўқишни кўчиришга фақат 2 тоифадаги талабаларга рухсат берилган. Унга кўра, талабалар турмуш қурса ёки давлат хизматчисининг иши бошқа жойга ўтсагина ўқишини кўчириши мумкин бўлади.
Ўқишни кўчиришда вазир хати талаб этилади. Бошқа тоифалардаги талабаларга ҳеч қайси ҳолатда ўқишини кўчиришга рухсат берилмайди.
Рўйхат билан мазкур ҳавола орқали танишинг.