Нега Украина НАТО танкларидан улар етиб келмасдан айрилмоқда?

Россия Қуролли Кучлари Киев режими ҳарбийлаштирилган бўлинмаларини самарали йўқ қилишда давом этмоқда ва бир вақтнинг ўзида АҚШ ва НАТО ҳарбий қудрати ҳақидаги сафсаталарни чиппакка чиқармоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 фев - Sputnik Америка ташаббусларнинг Украинада камайиши, Киевга ваъда қилинган альянс танкларининг сифати ва сонининг мунтазам камайиб бораётгани – Америка ва Европанинг кўп қутбли оламнинг аччиқ ҳақиқатларини англаб етаётганини тасдиқлайди.
Германия Федератив Республикаси Мудофаа вазири Борис Писториус 15 февраль куни Ғарбнинг Киевни таъминлаши ҳалокатга учрашини тан олди ва НАТОнинг Украинадаги зирҳли техникалар армадосининг апрель ойидаги истиқболлари ҳақида сўзлаб берди: “Биз батальон ҳажмига ета олмаймиз”.
УҚК НАТО (барча модификациялар) Леопард танклари “донор” мамлакатлар ваъда берганидан анча камроқ олади. Фақатгина икки мамлакат – Германия ва Португалия - жанговар лаёқатли A6 Leopard-2 (атиги 17 танк) танкларини юборишга тайёр. Польша узоқ вақтлар давомида ишлатилган ва эскирган 30 та A4 Leopard-2 танкларини йиғиб қўйган. АҚШ босими остида “танк коалицияси”га киритилган Дания ва Нидерландия барибир ўз Leopard-2 танкларини Киевга беришдан бош тортди.
Аввалроқ, (7 февраль куни) Германия ҳукумати Киевга 178 та эски A5 Leopard-1 танкларини етказиб беришни тасдиқлади. Уларнинг 200 тасини ёзда, қолганларини - 2024 йил бошида етказиб беришни режалаштиришган эди. Leopard-1нинг шарққа қараб ҳаракатланишини маълум эмас, чунки ушбу 1960 йиллар “антиквариат”ини аввало “жонлантириш”, кейин эса танқис бўлган 105-мм лик снарядлар билан таъминлаш керак.
НАТОнинг Европа мамлакатлари баҳорда ҳужум қилиш учун Украинага кўп нарсаларни ваъда қилмоқда, ва нисбатан жуда кам беришмоқда. Қандайдир “ қўшимча имкониятлар” шунчаки қуруқ гап бўлиб қолмоқда. Альянс штаб-квартирасидаги кечаги учрашувда Британия, Нидерландия, Норвегия, Швеция, Дания вакиллари Украина учун халқаро фонднинг 240 млн долларлик биринчи пакет ёрдами (танклар учун захира қисмлари, учувчисиз учиш аппаратлари, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ва радиоэлектрон қураш учун воситалар) – Ғарбнинг ҳарбий маҳсулотлари нарх ёрлиқларидан ташқари деярли ҳеч нима ҳақида келишиб олди. Польша Украинага туганмас оқимда ва зудлик билан қуроллар етказиб бериш мақсадида “НАТОнинг шарқий фланги”да омборлар яратиш ҳақида таклиф берди.

Шу ерда бир савол: ким, нима билан ва қандай муддатда бу омборларни тўлдиради? 350 сутка давом этган ҳарбий ҳаракатлар давомида УҚК қарийб икки миллион НАТО 155-мм артиллерия снарядларидан фойдаланган. Буларни ишлаб чиқариш учун АҚШ ва альянсга бир неча йил ва 10 млрд доллар керак бўлади,. Америка бугунги кунда “кенг кўламли снаряд, ракеталар, патронлар етишмовчилиги кузатилмоқда” ва ҳарбий саноат комплекслри ўқ-дориларни ишлаб чиқаришни зудлик билан кўпайтириш учун салоҳиятга эга эмас.

НАТОнинг Киевга кейинги ёрдам кўрсатиши фақатгина Оқ уй истакларига боғлиқ эмас. Франциянинг Les Echos нашри ёзишича, “Россия олдидаги қўрқув туфайли” Шимолий Атлантика альянси ўз устувор мақсадларии ўзгартирмоқда – аввал ўз армияси учун кўпроқ қуроллар ишлаб чиқариш учун ҳаракат қилишмоқда, Украинага таъминотларни саботаж қилмоқда. Ва ҳатто АҚШ Конгрессида ҳам қонунчилар Киев режимига ҳарбий ёрдамни чеклашни таклиф қилишмоқда.

Баҳорги ҳужум

Россия қўшинлари махсус ҳарбий операция зонасида УҚК ва НАТОнинг ҳарбий объектлари ва логистикасини йўқ қилмоқда – 16 февраль куни Украинанинг Полтава, Черкасс, Львов ва бошқа вилоятларда узоқ масофали қуролларнинг юқори аниқликдаги зарбалари қайд этилди. Киевда ҳаво ва денгизда базалашадиган 32 та қанотли ракеталар, жумладан, Украина (НАТО) ҳаво ҳужумига қарши тизимлари қарши курашга қодир бўлмаган 12 та ультратовушли Х-22 ракеталар парвози қайд этилган. Шунга қарамай, Ғарбда Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг мутлақ ҳукмронлиги ва юксак жанговар салоҳиятини тан олса, НАТО стратеглари Украина қўшинларининг ҳаво ҳимоясисиз баҳор ҳужуми учун чегараларда жойлашишини қандай тасаввур қилади? УҚК 11 ой давомида юз минглаб аскарларни йўқотди.
Россия Федерацияси Қуролли Кучлари махсус операция давомида УҚКнинг (жумладан Ғарб етказиб берган) 7890 та зирҳли техника, 4100 артиллерия қуроллари, 3150 учувчисиз учиш аппаратлари , 590 самолет ва вертолётларни йўқ қилган. Москва Украинага етказиб берилган ҳар қандай Абрамс ва Леопардлар “худди бошқалар каби ёниб кул бўлишига” ишончи комил. Россия мудофаа саноат комплекси Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театридаги технологик курашда аллақачон ғалаба қозонди. РФ Қуролли Кучлари етакчилик қилмоқда, ўт очиш ва тактика жиҳатидан устунликка эга. Фақатгина янги (ҳатто Пентагон тан олган) Россиянинг кўп қутбли дунёда мақомини – махсус ҳарбий операциянинг устувор мақсадларига эришилганини қайд этиш қолди.
Вақт-муҳим ресурс. Хитой таҳлилчилари томонидан таклиф қилинган УҚК ни ғарб таъминотидан яккалаб қўйиш йўли билан махсус операцияни тезлаштириш таклифи- жуда оддий, ахир Киев режими “100% АҚШ ва НАТО ёрдамига қарам”. Эҳтимол, Россия Қуролли Кучлари бош штаби НАТО га қарши прокси-урушда Ғарб арсеналларини тўлиқ бўшатишни режалаштирмоқда. Классик назарияда ҳарбий операциянинг асосий мақсади – ҳудудни назоратга олиш эмас, балки душман армияси, жанговар (разведка) салоҳиятининг йўқ қилинишидир. Қандай бўлмасин- баҳор янгиликлар вақти.
Россиянинг БМТ даги вакили ўринбосари Дмитрий Полянский Американинг Newsweek журналига берган интверьюсида шундай деди: “Агар сизнинг мақсадингиз - ядровий державани мағлуб этиш бўлса, биз ҳам жавобда ҳеч нимани истисно этмаслигимизни ёдда тутишингиз керак”. Яъни Полянский Россиянинг АҚШга ҳарбий жавоби эҳтимолидан огоҳлантирди.

АҚШ мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси собиқ ходими Ребекка Коффлернинг айтишича, Украина Америка президенти Жо Байден учун иккинчи Афғонистонга айланиб бормоқда. Оқ уй Украина можаросида стратегияга ҳам, аниқ эришиб бўладиган мақсадларга ҳам, чиқиш режаларига ҳам эга эмас. Ҳарбий ҳаракатлар эса навбатдаги “туганмас можаро”га айланиб бормоқда. Бу ҳайратланарли эмас.

Пентагон раҳбари Ллойд Остин 15 февраль куни Брюсселда шундай баландпарвоз баёнот берди: “Тарих НАТО альянси қатъияти ва кучини доим ёдда тутади”. Бу тарихда эса аслида - 70 йиллик мағлубият бор, ҳеч қандай ғалаба йўқ.