ММА жангчиси Жефф Монсон АҚШ фуқаролигидан воз кечишга қарор қилди

Аралаш яккакураш жангчиси Жефф Монсоннинг сўзларига кўра, у АҚШ билан ҳеч қандай алоқаси бўлишни истамайди. Шунинг учун фуқароликдан воз кечиш жараёнини бошлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Аралаш яккакураш жангчиси (ММА) Жефф Монсон АҚШ сиёсатига рози эмаслиги сабабли АҚШ фуқаролигидан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Жефф Монсоннинг сўзларига кўра, у АҚШ билан ҳеч қандай алоқаси бўлишни истамайди. Шунинг учун фуқароликдан воз кечиш жараёнини бошлаган.
"Аслида мен АҚШ фуқаролигидан воз кечиш жараёнини бошдан кечиряпман. Бу жараён бир неча ой давом этиши мумкин. Мен оиламни соғиндим, шу билан тамом. Мен Америка билан ҳеч қандай алоқам бўлишни хоҳламайман”, дейди у.
Унинг қайд этишича, АҚШ ҳукумати ва ҳарбийлари ўзларининг урушлари, санкциялари ва дунёнинг бошқа давлатларининг ишларига аралашишлари билан мисли кўрилмаган азоб-уқубатларга сабаб бўлмоқда.

“Мен Россияни ва рус халқини яхши кўраман, бу ерда бахтлиман. Лекин фуқароликдан воз кечишимнинг сабаби Америка сиёсати билан келишмовчиликдир. Ҳам ички, ҳам ташқи ", дея қўшимча қилди спортчи.

Шу тариқа унда фақат Россия паспорти қолади. У 2018 йилда РФ фуқаролигини олган.
Маълумот учун, Монсон профессионал ММАда 89 та жанг ўтказган - 61 ғалаба, 26 мағлубият ва 2 дуранг.