Энди барча “заправкалар”нинг электр энергияси қуёш панеллари орқали қопланади

Шахобчалардаги маиший-техник эҳтиёжлар ва ҳудудни ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи қуёш панеллари орқали қопланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Энди Ўзбекистондаги барча ёқилғи қуйиш шохобчаларида фойдаланиладиган электр энергияси қуёш панеллари орқали қопланади. Бу ҳақда 16 февраль куни президент томонидан қабул қилинган қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, республикадаги барча ёқилғи автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ қуйиш шохобчаларига қуёш панеллари ўрнатилади.
Шахобчалардаги маиший-техник эҳтиёжлар ва ҳудудни ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи мазкур қуёш панеллари орқали қопланади.
Қарорда 20 мингта ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш назарда тутилган.