ТОШКЕНТ, 17 фев - Sputnik. Шу йилнинг март ойидан бошлаб Chevrolet Onix автомобиллари расмийлаштирилган шартномаларга асосан ўз эгаларига топширилади. Бу ҳақда Sputnik мухбирига "Ўзавтосаноат" АЖ матбуот котиби Зумрад Шаджалилова маълум қилди.
Chevrolet Onix автомобилини серияли ишлаб чиқариш 2023 йилнинг 15 февралидан бошлаб йўлга қўйилди.
Айтиш жоизки, янги Chevrolet Onix ва Tracker автомобиллари GM GEM (глобал бозорлар учун) платформасида ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун корхонага 427,6 млн доллар миқдорида инвестициялар киритилган. Келажакда Оnix автомобилини маҳаллийлаштириш даржаси 70 фоизга етказилади, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб харидорлар авторизациядан ўтган дилерлик марказларида Оних автомобилларини сотиб олиш учун шартномалар тузишни бошлашган эди.
Chevrolet Onix автомобилнинг нархи 153 миллион сўмдан 214 миллион сўмгача белгиланган.Автомобил 5та комплектацияда сотувга чиқарилган: LS, 1LT, 4LT LTZ, Premier 1 ва Premier 2.