Водий вилоятларидаги “газ заправкалар” фаолияти босқичма-босқич тикланади

Маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда АГТКШларининг фаолияти босқичма-босқич тикланиши режалаштирилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Жорий ҳафта охирида водий вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)нинг фаолиятини босқичма-босқич тиклаш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Кўрилаётган чоралар натижасида ҳафта охирларига бориб водий вилоятларидаги газ қувурларида табиий газ босимининг кўтарилиб бориши кутилмоқда”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, шу боис, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда АГТКШларининг фаолияти босқичма-босқич тикланиши режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, қувурларда газ босимини бир меъёрга келтириш ва ушбу меъёрни сақлаб туриш учун АГТКШлари қисқа вақт оралиғида режа-график асосида фаолият юритиб боради.