Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Сизга тинчлик эмас, Украинанинг бир қисми керак - Лукашенко ғарблик журналистларга

Лукашенко ғарблик журналистларга НАТО давлатлари аслида Украинада тинчлик ўрнатишни эмас, Польша ёрдамида унинг бир қисмини эгаллаб олишни истаётганини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 фев - Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко НАТО Украинада тинчлик истамаётганини, аксинча улар ушбу давлатнинг бир қисмини эгаллаб олмоқчи бўлаётганини айтди.
"Сизлар полякларнинг қўли билан Ғарбий Украинани тортиб олмоқчисизлар. Лекин бунинг учун қаттиқ жанг бўлади. Мен сизларни огоҳлантириб қўймоқчиман, сизлар ўта сурбет ақлдан озган кўринасизлар.
Ўшанда кўрамиз сиз аслида Украинадан нима хохлашингизни. Сизга Украинада тинчлик керакми, келинг эртадан бошлаб шу ҳақида гапиришни бошлаймиз. Тўплар отишдан тўхтайди. Лекин сизга бу керак эмас", - деди Беларус етакчиси журналистларга.
Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.